Ўзбекистонни 2030 йилгача дунёдаги 50 та ривожланган демократик давлатлар қаторига киришига эришиш мамлакат тараққиётининг янги босқичида миллий ғояни ривожлантириш концепциясида белгилаб қўйилган вазифалардан биридир.
Вазирлар Маҳкамасининг Миллий ғояни ривожлантириш концепцияси тўғрисидаги қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.
"Миллий ғоя барча замонларда ҳам долзарб аҳамият касб этадиган, миллати, тили ва динидан қатъий назар, жамият аъзоларининг эзгу орзу-интилишлари, туб манфаатларини ўзида акс эттирадиган ва шу йўлда бирлаштирадиган, сафарбар этадиган, муттасил ривожланиб борадиган энг муҳим тушунча ва тамойиллар тизимидир", дйилган лойиҳада.
27 ноябрда эълон қилинган қарор лойиҳасининг муҳокамаси учун белгиланган муддат 12 декабргачадир.