Тошкент метросининг Ғафур Ғулом", "Алишер Навоий", "Ўзбекистон" бекатларида 27 ноябрь куни чироқ ўчиб қолишига кабел тармоғининг шикастланиши сабаб бўлган.
«Ҳудудий электр тармоқлари» ширкатининг билдиришича, 27 ноябрь куни соат соат 10:42 да Шайхонтоҳур туманида «Шайхонтоҳур 1» йўналишли кабел тармоғи шикастланган. Бунинг ортидан электр таъминотида қисқа муддатли узилиш бўлган.Тезкор равишда захирадаги кабел тармоғига уланиш оқибатида соат 10:43 да электр энергияси тўла қувват билан қайта узатила бошланган.
Айни пайтда 27 ноябрь куни Марказий сайлов комиссиясининг Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги Халқаро матбуот марказида ташкил этилган ва жонли эфирга узатилаётган сайлов дебати чироқ ўчиб қолгани учун узилиб қолган. Тадбир иштирокчилари тахминан 5—7 дақиқа давомида чироқсиз қолиб кетган.