2020 йилдан Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Қашқадарё вилоятларида пахтани машинада териш ҳажмини 50 фоизга, келгуси йилларда эса 80 фоизга кўтариш режалаштирилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири маслаҳатчиси - "Ўзагротехсаноатхолдинг" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Нодир Отажонов баёнот бергани тўғрисида маҳаллий нашр хабар қилди.
"Бу йилги пахта теримини механизациялашга, пахта териш машиналаридан фойдаланишга фаол киришдик. Пахтани қўлда тергандан кўра машинада териш анча афзал. Қўлда терилган бир кило пахта учун 800-1000 сўм маблағ тўланган бўлса, машинада терилган пахтанинг 1 килоси 600 сўмдан тушди", деган Нодир Отажонов
- Бундан 6 йил муқаддам, 2013 йилнинг октябрида IX Халқаро Ўзбекистон пахта ва тўқимачилик ярмаркасининг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев “2016 йилга бориб Ўзбекистон пахта йиғим-теримини 80-90 фоиз механизациялашган тартибда амалга оширади” деб баёнот берган эди.
- Мирзиёев ўшанда Ўзбекистон машинасозлари томонидан техник параметрлари, нарх кўрсаткичлари ҳамда сервис хизмати бўйича фермерларнинг бугунги талабларига жавоб берадиган “янги пахта териш машиналари” яратилганини айтиб ўтган.
- - Биз пахта териш техникаларини такомиллаштириш бўйича ишларни давом эттирамиз. Ҳозирги кунда энг замонавий техник ишланмалардан фойдаланилаётган 6 русумдаги пахта териш машинаси синовдан ўтмоқда”, деган эди Шавкат Мирзиёев.