Андижон туманидаги Жаҳонобод маҳалласидаги «Шодлик инонч сервис» автомобилларга газ тўлдириш шохобчасида Nexia-2 автомобили газ баллони портлади.
16 ноябрь куни соат 12:00 атрофида содир бўлган мазкур ҳодиса оқибатида автомобил ҳайдовчиси Х. К. жароҳат олди.
Ички ишлар вазирлиги қошидаги Тергов департаментининг маълум қилишича, ҳозирда ҳодиса жойида тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда, портлаш сабаблари аниқланмоқда.
“Текширув натижалари бўйича қўшимча маълумот берилади”, дейилади хабарда.