Юнусободдаги метро қурилишида ҳалок бўлганлар сони 6 кишига етди

Юнусобод метро йўлининг қурилишида рўй берган ер ўпирилиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 6 кишига етди ва уларнинг шахси аниқланди. Бу ҳақда ФВВ маълумот тарқатди.

Булар:

1.1989 йилда туғилган, Қашқадарё вилояти, Шахрисабз тумани, Бешкапа қишлоғида истиқомат қилган фуқаро Абдуллаев Ойбек Тўра ўғли;

2.1989 йилда туғилган, Қашқадарё вилояти, Шахрисабз тумани, Бешкапа қишлоғида истиқомат қилган фуқаро Равшанов Жонибек Ислом ўғли;

3.1999 йилда туғилган, Қашқадарё вилояти, Шахрисабз тумани, Бешкапа қишлоғида истиқомат қилган фуқаро Абдуллаев Давронбек Ботирович;

4.1986 йилда туғилган, Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туманида истиқомат қилган фуқаро Диёров Анвар Нормуродович;

5.1996 йилда туғилган, Самарқанд вилояти, Оқдарё тумани, Фармонобод қишлоғида истиқомат қилган фуқаро Рахматов Ихтиёр Амриддин ўғли;

6.1981 йилда туғилган, Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида истиқомат қилган фуқаро Каримов Зариф Тўлқинович.

Адлия вазирлиги хабарига кўра¸ Юнусободдаги қурилишда вафот этган ишчи-қурувчиларнинг оилаларига 100 миллион сўмдан ажратилди.

Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг қурилаётган қисмида содир бўлган ер ўпирилиши ҳақида Озодлик хабар берган эди.

Озодлик мобил мухбирининг хабар қилишича, воқеа жойини Миллий гвардия аскарлари қуршаб олган. Улар журналистларни ҳодиса юз берган жойга яқинлаштирмади. Миллий гвардия ходимлари Озодлик мобил мухбири телефонини олиб ундаги суратларни ўчириб юборган.