Бош прокуратура томонидан Интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқларда 2019 йил 14 декабрь куни Фарғона вилояти ҳокими Ш.Ғаниевга мансублиги таъкидланиб тарқатилган аудиоёзувларнинг ҳаққонийлиги, қачон, қаерда ва қандай ҳолатларда юз берганлиги ҳамда бошқа ҳолатлар ўрганилмоқда.
Бу ҳақда хабар қилган Бош прокуратура матбуот хизматига кўра,
ўрганиш натижалари ҳар томонлама қонун доирасида кўриб чиқилиб, улар юзасидан қўшимча баёнот берилади.
Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев 2 декабрь куни ўтказилган селектор йиғилишида Қувада газ йўқлигига норозилик билдириб, автомобил йўлини тўсиш воқеасини ижтимоий тармоққа қўйган шахснинг “жанозаси ўқилмагани” учун Қува тумани ҳокимини тергаётгани акс этган аудио мазмуни ҳақида Озодлик 14 декабрда хабар қилган эди.