Келаси ҳафта БМТ Бош ассамблеясида Россия ҳукумати томонидан ҳозирланган кибержиноятчиликка қарши резолюция овозга қўйилади.
АҚШ бу ҳужжатнинг қабул қилинишига қарши чиқмоқда.
Вашингтон таъкидича¸ бу резолюция воситасида Россия бутун дунëга Интернетга оид ўз қарашларини ўтказиш ва кибержиноятчиликка қарши кураш баҳонасида давлатларнинг интернет устидан назоратини мустаҳкамлашга уринмоқда.
«Америка овози» радиосига аноним тарзда гапирган АҚШ Давлат департаменти расмийси¸ Вашингтон расмийларининг резолюция овозга қўйилишидан олдин бошқа ҳукуматларга унинг оқибатларини тушунтираëтганини айтган.
Айни пайтда¸ АҚШ расмийси¸ бу резолюциянинг қабул қилиниш эҳтимоли баландлигини эътироф этган.
Халқаро кибержиноятчиликка қарши кураш бўйича Россия ҳозирлаган резолюция лойиҳаси ноябрь ойида БМТ нинг 3-комитети томонидан маъқулланди.
Резолюцияни ëқлаб Хитой¸ Венесуэла ва Эрон каби давлатлар овоз берди¸ ЕИ ва Япония унга қарши чиққан.
Яқинда Россияда Интернет хавфсизлигига хатар туғилган тақдирда¸ Рунетни ундан узиб қўйишга рухсат берувчи қонун кучга кирди.