Тошкентнинг Сергели туманидаги сайлов участкасида депутатликка номзод Нозим Сафаров бир ўқитувчи томонидан қўли тишланганини иддао қилмоқда.
“Сайлов якунида ҳаммаси саналганидан сўнг протоколни тўлдириш учун алоҳида хонага кириб кетишди. Ичкаридан эшик қулфланган. Барча кузатувчилар ташқарида… Ваколатим доирасида протоколни кузатувчилар олдида тўлдиришни сўраб қулф эшикни тақиллаттим. Тотал эксплуатацияси қурбонларидан бири, зиёли ўқитувчи қўлимни тишлашгача борди”, деб ёзади Н.Сафаров ўз Телеграм-каналида.
Ҳодисадан сўнг “ўқитувчилардан ҳам, шарафсизлардан ҳам” кўнгли қолганини айтган депутатликка номзод “бу тизимдан қўлини ювгани”ни урғулайди.
Ўзбекистон Бош прокуратураси мазкур ҳодиса юзасидан текширув бошланганини маълум қилган.