23 декабрда Бишкек шаҳар, Ленин туман судида пойтахтнинг икки собиқ мэри Албек Ибраимов ва Қубаничбек Қулматов устидан ҳукм ўқилди.
Ибраимов 15 йилга кесилди, Қулматов 5 миллион қирғиз сўми миқдорида жаримага тортилди ва қамоқдан озод қилинди.
Албек Ибраимов ва Қубаничбек Қулматовлар суднинг эрталабки мажлисидаги сўнгги сўзи давомида ўзларига қўйилган айбларни асоссиз деб атади.
Бишкекнинг икки собиқ мэрини коррупцияда айблаган прокурорлар Ибраимовни 20 йилга, Қулматовни 15 йилга озодликдан маҳрум қилишни сўраган.
2018 йилнинг ёзидан буён Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси тергов изоляторида сақланган мэрлар айбсиз эканлигини, собиқ президент Алмазбек Атамбаев билан яқин муносабатларда бўлгани учун сиёсий қувғин қилинаётганини иддао қилиб келади.