Овозларин ҳисоблаш жараёни учун белгиланган аниқ қоидалар мавжуд. Лекин бу қоидаларга ҳурмат билан муносабатда бўлинмади. Овозларни ҳисоблаш жараёнида бу ҳақда кузатувчилар томонидан кўрсатмалар берилган. Лекин шунга қарамай, хулоса салбий бўлиб қолмоқда.
Бу ҳақда Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг махсус координатори Георгий Церетели баёнот бергани тўғрисида kun.uz нашри хабар қилди.
ЕХҲТнинг сайловларни кузатиш бўйича миссия раҳбари Тана де Зулуета эса, ҳисоблаш жараёни бўйича хулосанинг 42 фоизи салбий характер касб этганини айтган:
"Овозларни ҳисоблаш жараёнларида иштирок этдик. 133та участкада овоз ҳисоблаш жараёни бизнинг миссиямиз аъзолари томонидан кузатилди. Хулосаларга кўра, ҳисоблаш жараёнлари охиригача силлиқ ўтмаган. Қонунда белгиланган процедураларга тўлиқ амал қилинмагани, натижалар ўзгаргани кўринди. Баъзи жойларда рақамлар камроқ эди.
Бирламчи ҳисоб-китоблар амалга оширилиши керак эди. Лекин бу иш қилингани йўқ. Масалан, ишлатилмай қолган бюллетенларни ҳеч ким ҳисоблаб чиққани йўқ. Ҳисоблар охиригача олиб борилмаган ҳолларни ҳам кўрдик. Кўрсаткичларнинг аниқлигига ишонч ҳосил қилиш учун бирор киши, холис одам қайта санаб чиқмади", деган Тана де Зулуета.
Шунингдек, вакилнинг таъкидлашича, хавфсизлик таъминламаган каналлар орқали маълумотлар алмашинуви амалга оширилган ҳоллар ҳам кузатилган.
22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, вилоят, туман, шаҳар кенгашлари депутатлигига сайловлар бўлиб ўтди.