Қашқадарёда 22 ёшли толиба осилган ҳолда топилди

Иллюстратив сурат.

Қашқадарёнинг Ғузор тумани Сарой қишлоғида яшаган 22 ёшли Д.М ўз уйида осилган ҳолда топилган. Бу ҳақда UzNews.uz ҳуқуқ-тартибот идораларидаги ўз манбасидан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар тарқатди.

Қайд этилишича, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг 4-босқич талабаси бўлган қиз ўз уйига қишки таътилга келган эди.

Қизнинг ўз жонига қасд қилгани тахмин қилинмоқда, бироқ фожиа сабаби маълум эмас.