Янги йил байрами муносабати билан Туркманистон аҳолиси айрим маҳсулотларни давлат нархида харид қилиш имкониятига эга бўлди.
"Янги йил келиши муносабати билан Туркманобод шаҳри ва айрим туманларда ҳар бир оила учун 5 литрдан тозаланмаган пахта мойи 20 манатдан, шунингдек, 5 килограммдан ун сотилмоқда", деб хабар қилди Озодлик радиоси туркман хизматига маҳаллий журналист. (3,5 туркман манати = $1).
Туркманистонда давлат дўконлари тизими мавжуд бўлиб, аҳолига айрим озиқ-овқат маҳсулотлари давлат белгилаб қўйган нарҳларда сотилади.
Давлат белгилаган ойлик ун нормаси киши бошига 5 килограммни ташкил қилади.
Туркманистонлик журналистларнинг хабар қилишича, айни дамда Лебап вилоятида ўсимлик мойи сотилишини полиция назорат қилмоқда.