Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги 25 декабрда имзоланган қарорига кўра, эндиликда буйрак ёки жигар бўлагини трансплантация қилиш яқин қариндошлардан бошқа қариндошлар ўртасида ҳам амалга оширилади.
Бу ҳақда хабар қилган Адлия вазирлигига кўра, шу пайтгча ушбу амалиётни фақат яқин қариндошлар ўртасида амалга оширилишига рухсат берилган.
Бунда, қариндошлар деганда қуйидагилар тушунилади:
болалар ота-онасига – 1-даражадаги;
невара бобоси ва бувисига, шунингдек туғишган ака-ука ва опа-сингиллар – 2-даражадаги;
эвара катта бобоси ва бувисига, шунингдек тоға, амаки, амма ва хола ўз жиянлари билан –3-даражадаги;
тоғавачча, амакивачча, аммавачча ва холаваччалар – 4-даражадаги қариндошдир.
Трансплантация эндиликда 9 та, жумладан Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Наманган, Самарқанд ва Хоразм вилоятлари кўп тармоқли тиббиёт марказларида амалга оширилади.
Шу пайтгча фақат 3 та тиббиёт муассасасида амалга оширилган.