Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати кенгашларининг «Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қўшма қарори билан тасдиқланган низом 1 январдан кучга кирди.
Низомга биноан, эндиликда оилавий тадбирлар белгиланган қатъий талаблар асосида ўтиши лозим.
Жумладан:
- тўй, оилавий тадбирлар, маърака ва маросимлар (дафн маросимидан ташқари) фақат 1 кун бўлади;
- улар соат 6:00-23:00 оралиғида ўтказилиши лозим;
- тўйларда 200 нафаргача, ошда 250 нафаргача одам қатнашиши мумкин;
- қўшалоқ тўйда 250 нафар, ошда эса 300 нафаргача одам қатнашиши мумкин.
Тўй-ҳашамларга оид ҳужжатлар билан мана бу ерда танишишингиз мумкин.