АҚШ Яқин Шарққа 3 минг аскарли қўшин жўнатади

АҚШ Яқин Шарққа 3 минг аскарли қўшин жўнатади.

Reuters агентлигининг Пентагон расмийларига таяниб хабар беришича, АҚШ қуролли кучларининг 82-чи ҳаво десантчилари дивизияси аскарларидан иборат қўшин Қувайтда жойлаштирилади.

Шу ҳафта бошида АҚШ Бағдоддаги элчихонасига ҳужум ортидан Қувайтга 750 аскарини киритган эди.

Вашингтон Яқин Шарқда АҚШ ва иттифоқчиларига қарши таҳдидлар кучайиши ортидан минтақага қўшин киритмоқда.

Аввалроқ Эрон қуролли кучлари генерали Қосим Сулаймонийнинг жума куни Бағдод аэропортида ўлдирилишига жавобан АҚШдан қасос олажагини билдирганди.

Қосим Сулаймоний Ироқ пойтахтида Америка дрон ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган.

Бу ҳужумга шахсан АҚШ президенти Трамп буйруқ берган.

2019 йил май ойидан шу кунгача АҚШ Яқин Шарққа 14 минг аскарли қўшин жойлаштирган.