5 январь, тахминан соат 06.40 да Навоий – Зарафшон трассасининг 61 километрида (Навоий вилоят, Конимех тумани) Навоий кон-металлургия комбинатининг ишчи-ходимларини олиб кетаётган «Исузу» автобуси «Нексия» автомобили билан тўқнашиб кетиши оқибатида 2 фуқаро – олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этди, 8 фуқаро Конимех туман, Зафаробод посёлкасидаги Навоий тоғ-металлургия комбинатига қарашли 5- тиббий санитария қисмига ётқзилди.
Бу ҳақда хабар қилган Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси иштирокчисига айланган 19 нафар фуқародан 10 нафарининг аҳволи яхши бўлганли боис уйига жавоб берилган.
Ушбу автоҳалокат натижасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мазкур тиббий санитария қисмига Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий вилояти филиалидан малакали нейрохирург ва травматолог мутахассислар Санитар авиация орқали жўнатилган.
Жароҳатланганлар: Томди туманидан 18 ёшли А.А., 46 ёшли А.Н. ва 20 ёшли А.К., Конимех туманидан 14 ёшли А.Ж., 41 ёшли А.Ж. ва 56 ёшли Б.К. Зафаробод посёлкасидан 20 ёшли Н.С. ҳамда 27 ёшли С.Ш.лар зудлик билан текширувлардан ўтказилиб, белгиланган тартибда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилган. Улардан биттасининг аҳволи оғир, учтасининг аҳволи эса эса ўртача оғирликда, қолган тўрт нафарининг аҳволи қониқарли даражада.
Айни пайтда уларнинг аҳволи малакали шифокорлар назоратида бўлиб, стандартлар асосида тиббий ёрдам кўрсатилаётгани хабар қилинди.