АҚШ давлат котиби Майк Помпео Киевга келди

АҚШ Давлат котиби Майк Помпео

30 январь куни постсовет ҳудудидаги тўрт давлатга расмий сафарини бошлаган АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Украина пойтахти Киевга келди.

Бу ерда Помпео президент Володимир Зеленский билан учрашади.

Учрашув давомида мамлакат шарқида россияпараст айирмачилар билан курашаëтган Киев ҳукуматига Вашингтон бераëтган ҳарбий ёрдам масаласи ҳам тилга олинади.

Ўтган йил ёзида Украинага ваъда қилинган ёрдам Трамп буйруғи билан бир неча ойга тўхтатиб қўйилди. Трамп Киев 2020 йилги президент сайловидаги асосий рақиби Жо Байден ва унинг ўғлини тергов қилмаса, ёрдамни бермаслигини айтиб, таҳдид қилган. Айнан шу ҳолат туфайли АҚШ Намояндалар палатаси Трампга импичмент эълон қилди. Айни кунларда Сенат уни лавозимидан четлатиш масаласида маҳакама жараëни ўтказмоқда.

Киев ортидан Помпео Беларус¸ Қозоғистон ва Ўзбекистонга ҳам сафар қилиб¸ бу ерда ҳам мамлакат президентлари билан учрашади.