Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти пайшанба куни Женевада чақирилган шошилинч йиғилишда коронавирус ("2019 n-CoV ўткир респиратор касаллиги") тарқалаётгани сабабли вақтинча халқаро миқёсдаги фавқулодда ҳолат эълон қилиш зарур, деган қарорга келди.
БМТ янгиликлар хизматининг хабар беришича, бундай қарор қабул қилинишига 7736 та касалликка чалиниш ва фақатгина Хитойнинг ўзида 12 мингдан ортиқ инфекцияни юқтиришда гумон қилиниши ҳолати расман тасдиқлангани сабаб бўлган.
Инфекция Хитойдан ташқари яна 18 мамлакатда аниқланган, улар барча ҳолатларнинг атиги 1 фоизидан кўпроғини ташкил қилади, бунда касалланганларнинг деярли барчаси олдинроқ Хитойга сафар қилганлардир. Вируснинг одамдан одамга, ХХРдан ташқарида юқиши ҳозиргача фақат тўрт мамлакатда — Вьетнам, Германия, АҚШ ва Японияда содир бўлган.