АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.
Ташқи ишлар вазирлигининг "Дунё" ахборот агентлиги хабар қилишича, АҚШ Давлат котибини Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов кутиб олган.
3 февраль куни Давлат котибининг президент Мирзиёев билан учрашиши кутилмоқда.
Томонлар ўртасидаги асосий учрашувлар 3 февраль куни бўлиб ўтади.
АҚШ Давлат департаменти делегациясини Президент Шавкат Мирзиёев қабул қилади.
Шунингдек, Ташқи ишлар вазирлигида бўладиган музокараларда 2018 йилда томонлар ўртасидаги олий даражали учрашувларда эришилган келишувлар ижроси муҳокама қилиниши айтилмоқда.
Шунингдек, АҚШ Давлат котиби Тошкент шаҳрида ўтказиладиган “Марказий Осиё – АҚШ” (“C5+1”) шаклидаги вазирлар учрашувида иштирок этади.
3 февраль куни Тошкентда “C5+1” шаклида ташқи ишлар вазирлари учрашуви бўлиб ўтади.
Ташқи ишлар вазирлиги берган хабарга кўра, учрашувда Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Чингиз Aйдарбеков, Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди, Тожикистон Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин, Туркманистон Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Комилов ва AҚШ Давлат котиби Майкл Помпео иштирок этади.
Вазирларнинг Марказий Осиё давлатлари ва AҚШ ҳамкорлигини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиши кутилмоқда.
2 февраль куни Қозоғистонда бўлган АҚШ давлат котиби Майкл Помпео Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди билан Нур-Султонда учрашди.
Помпео Қозоғистонни Шинжон вилоятида камсонли мусулмонларни сиқувга олаётгани учун Хитойга босим ўтказишда Вашингтонга қўшилишга даъват қилди.
1 февраль куни Минскда Беларус президенти Александр Лукашенко билан учрашган Давлат котиби икки мамлакат муносабатларида "чинакам ўсиш" бўлганини таъкидлади. Помпеонинг Минскга сафари тарихий деб кўрилмоқда. 1994 йилдан буён АҚШ Давлат котиби Беларусга сафар қилмаган.
Помпео Минскга келишдан аввал Украинада бўлди.