МО давлатлари ташқи ишлар вазирлари + АҚШ Давлат котиби учрашуви бўлиб ўтди

Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг “C5+1” шаклидаги учрашуви. Тошкент, 2020, 3 февраль.

Тошкентда Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг “C5+1” шаклидаги учрашуви бўлиб ўтди.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, учрашувда Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков, Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди, Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин, Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео иштирок этди.

Делегациялар раҳбарлари ўз нутқларида 2015 йили Самарқанд шаҳрида бошланган вазирлар учрашувларининг формати ўзаро манфаатли ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш ва кенгайтиришнинг долзарб ва самарали механизми сифатида ўзини намойиш этгани қайд этдилар.

Шунингдек, вазирлар учрашувида долзарб минтақавий муаммолар, хусусан Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди.