АҚШ Хитойдан америкаликларни эвакуация қилишни тезлаштиради

АҚШ давлат котиби Майк Помпео. Тошкент, 2020, 3 февраль.

АҚШ ўз фуқароларини коронавирус ўчоғи Хубэй вилоятидан эвакуация қилиш учун яна бир неча учоқ юборади. Бу ҳақда 3 февраль куни АҚШ давлат котиби Майк Помпео баёнот берди.

Ўзбекистонга хизмат сафари билан келган Помпео:

- Бошқа давлатлардан ҳам фуқароларимизни қайтиб олиб кетишимиз мумкин, — деди.

Бу орада вирус инсонларга илк маротаба юққани айтилаётган Ухан шаҳрида 10 кунда янги 1000 ўринли шифохона қуриб битирилди.

Сўнгги хабарларга кўра, коронавирусдан ўлганлар сони 360 дан ошди, 17 ярим мингга яқин киши вирус юқтирди.

Вирус Хитойдан ташқари яна 24 давлатга тарқалди.

Хитой расмийлари вирус янада кенгроқ тарқалиши олдини олиш учун Хубэй вилоятини изоляция қилди.