Қодировни танқид қилган чечен блогер Францияда пичоқлаб ўлдирилди

Имран Алиев.

Чеченистон етакчиси Рамзан Қодировни танқид қилиб келган чечен блогер Имран Алиев Францияда ўлик ҳолда топилди.

Франция матбуоти хабарларига кўра, Алиев Лилль шаҳридаги меҳмонхонада пичоқлаб кетилган.

AFP агентлигига ушбу ҳолат ҳақида маълумот берган манбаларнинг айтишича, 44 ёшдаги Алиев 29 январь куни Францияга яна бир чечен билан Бельгиядан келган бўлган.

“Мансур старий” тахаллуси билан танилган Алиев кейинги йилларда Бельгияда яшаб келган.

Лилль прокуратураси ушбу ҳолат бўйича ҳали ҳеч ким қўлга олинмаганини билдирди.

Алиев Европада ўлдириб кетилган илк Қодиров танқидчиси эмас. Ўтган йилнинг августида собиқ чечен жангчиси, Грузия турғуни Зелимхан Хангошвили Берлинда отиб ўлдирилган эди.