Ўзбекистонда билиб-билмай жиноят содир этган, ҳозирги вақтда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 58 нафар маҳкум афв этилди.
ЎзА хабарига кўра, маҳкумлар президент Шавкат Мирзиёевнинг “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармонига биноан амнистия қилинган.
Улардан 44 нафар шахс қамоқдан озод этилади. 14 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари эса қисқартирилади.
Афв этилганларнинг 2 нафари аёллардир.