Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида 6 февраль куни журналистика соҳасига оид 10 жилдлик қўлланманинг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Агентлик раҳбарияти, сенаторлар, профессор-ўқитувчилар, талабалар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар, дея маълум қилади АОКА матбуот хизмати.
Қайд этилишича, “Журналистика назарияси, тарихи ва тараққиёти”, “Журналистика ҳуқуқи ва этикаси”, “Медиалингвистика ва таҳрир”, “Медиа-маркетинг ва менежмент”, “Босма оммавий ахборот воситаларида жанрлар ва маҳорат масалалари”, “Аудиовизуал журналистика”, “Онлайн журналистика ва медиада янги трендлар”, “Замонавий медиа муҳитда PR-хизматлар”, “Ихтисослашган журналистика” ва “Журналистика социологияси ва психологияси” каби қўлланмаларнинг ҳар жилди 1000 нусхада нашрдан чиқарилган.
Маросим иштирокчилари Ўзбекистонда шу пайтга қадар журналистика соҳасига оид мақташга арзигулик қўлланма йўқ бўлмагани, нашр этилган мазкур қўлланма мавжуд бўшлиқни тўлдирганини эътироф этганлар.