6 февраль, соат 10:30 ларда Наманган вилоят, Чуст туманидаги 46- оилавий поликлиниканинг 59 яшар бўлим мудирини 22 яшар фуқаро калтаклаб, унинг юзи ва бурнига жароҳат етказди.
Бу ҳақда хабар қилган ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти калтакланган врач ва уни калтаклаганнинг исм-фамилияси бош ҳарфларидан бошқа шахсий маълумотларни очиқламади.
Мазкур ҳолат юзасидан калтаклаганга нисбатан Чуст тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилгани, ҳозирда дастлабки тергов харакатлари олиб борилаётгани хабар қилинди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, 2017-2018 йилларда беморлар ва уларнинг қариндошлари томонидан 300 нафар тиббиёт ходими калтакланган.