Ўзбекистонлик таниқли ҳакам Равшан Эрматов жисмоний тарбия ва спорт вазирига биринчи ўринбосар бўлди.
Вазирлик матбуот хизмати маълумотига кўра, Р. Эрматов мазкур лавозимга Ўзбекистон президентининг махсус қарори билан тайинланган.
Вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимида Равшан Эрматовгача Ойбек Қосимов ишлаган.
Аввал хабар қилганимиздек, дунёнинг энг зўр ҳакамлар ўнлигига киритилган Р. Эрматов ўтган йил ноябридан ҳакамлик фаолиятини тўхтатган. Шундан сўнг у Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти лавозимидаги фаолиятини давом эттираётганди.