Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев одамларни норози қилган "снос" эпидемиясининг иккинчи тўлқини бошланганлигига гувоҳ бўлаётганини билдирди.
Депутат ўз Телеграм-каналида “айниқса, Тошкент ва Сурхондарё вилоятларидан келаётган мурожаатлар ўтган йилги хунук ва Президентни хафа қилган воқеаларнинг қайта бошланишига сабаб бўлади, деган хавотир пайдо қилмоқда”, деб ёзган.
Кушербаев мазкур масалага расмий давлат оммавий ахборот воситалари нохолислик билан ёндашаётганини урғулаган, шунингдек, “ваколатли зўравонлар”ни ўйлаб кўришга чақирган.