Қозоғистондаги этник тўқнашувдан кейин Қирғизистонга чиқиб кетган қўрдайликлар 9 февралдан ватанларига қайта бошлади. Бу ҳақда Қирғистон Давлат чегара хизмати маълумот тарқатди.
Қирғиз чегарачилари маълумотига кўра, Қозоғистон расмийлари якшанба куни Қирғизистон шифохоналарида даволанаётган жабрланувчиларнинг бир қисмини ўз юртларидаги шифохоналарга ўтказган.
Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида 7 февраль куни кечга яқин этник можаро рўй берган, оқибатда Қўрдай тумани расмийлари фавқулодда ҳолат жорий этишга мажбур бўлганди.
Тумандаги қишлоқларда содир бўлган зўравонликлар натижасида 10 киши нобуд бўлган, 160 киши тан жароҳати олган. Жароҳатланганлардан 20 чоғлиси Қирғизистондаги шифохоналарга мурожаат қилган эдилар.