Тошкент марказидаги Алишер Навоий номли Миллий боғ ҳудудида қурилаëтган аквариум лойиҳаси ижрочиси Polin Group лойиҳага оид айрим маълумотларни очиқлади.
Турк ширкатининг номи очиқланмаган вакили маҳаллий матбуотга¸ аквариум сатҳининг 4300 квадрат метр¸ сиғими 1300 кубометр бўлиши ва унда 20 метрлик сув тўлатилган туннель ҳам қурилажагини билдирган. Бу аквариумда 3000 дан ошиқ балиқ бўлиши ва аквариумнинг кунига 1500 дан ошиқ одамни қабул қилиши айтилган.
Миллий боғда Тошкент рамзларидан бири бўлган «Ëшлар кўли» (эски номи «Комсомол кўли» жойлашган. Ўтган йили айрим тошкентликлар Озодликка бу кўлнинг кўмиб ташланганини билдирган эди.
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи 2017 йил 18 сентябридан дельфинарий, "Америка тепалиги", сёрфинг учун жой ва савдо-кўнгилочар маркази қуриш учун ëпилган эди.
2017 йил 4 сентябрь куни Вазирлар Маҳкамаси умумий қиймати 60 миллион долларлик бу лойиҳани маъқуллаган эди. Лойиҳа концепциясига мувофиқ, умумий майдони деярли 21 гектар бўлган боғ кунига 10 минг нафаргача мижозга хизмат кўрсатиши керак.
Британиялик тадқиқотчи Кристен Ласслет ўтказган журналистик суриштирув давомида Миллий боғ 49 йиллик ижарага берилган «Stargate Systems» МЧЖсининг эгаси Тошкет шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев экани маълум бўлган эди.
Ҳукумат қарорига кўра, компанияга яна божхона имтиёзлари ва қурилишни тегишли лойиҳа ҳужжатларини топширмасдан бошлашга эксклюзив рухсатнома берилган. Боғнинг 2021 йил январида очилиши белгиланган.
Миллий боғнинг ҳокимият эгаларига қарашли хусусий ширкатга пойтахт марказида «Disneyland” қуриш учун берилгани ижтимоий тармоқларда жиддий эътирозларга сабаб бўлган эди.