Ҳукумат шахсга доир маълумотлар базасининг давлат реестрига оид Низомни қабул қилди

Вазирлар Маҳкамасининг 8 февраль кунги 71-сонли қарори билан Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестри тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegramдаги Huquqiy axborot канали хабар тарқатди.

Қарорга мувофиқ, Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрини юритиш бўйича ахборот тизими яратилиб, Интернет тармоғида ишга туширилади.

Янги низомга кўра, шахсга доир маълумотлар базалари мулкдор ва оператор томонидан давлат реестрида рўйхатдан ўтказилиши лозим.

Хабарда айтилишича¸ Давлат персоналлаштириш маркази давлат реестрини шакллантиради, юритади ва ундаги ахборотнинг яхлитлигини таъминлайди¸ бу маълумотлар жамоатчиликка очиқ бўлади.