Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Telegram каналида эълон қилган хабарга кўра¸ қўшни давлат олий ўқув муассасаларидан ўқишни Ўзбекистонга кўчириш бўйича муддат жорий йил 15 мартгача узайтирилди.
6 февраль куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири Қозоғистон¸ Қирғизистон ва Тожикистонда олий ўқув юртларида ўқиëтган ўзбекистонликларнинг ўз ўқишини қўшимча талаб ва синовларсиз Ўзбекистон ОТМларига кўчириш ҳақида буйруқ чиқарган эди.
Буйруқда бу жараëн учун берилган муҳлат 7-15 февраль қилиб белгиланган эди.
“Қўшни давлатлар (Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон) олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар ва уларнинг ота-оналаридан келиб тушган кўплаб мурожаатларни инобатга олган ҳолда, қолаверса, фуқароларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида аризаларни қабул қилиш муддати шу йилнинг 15 мартига қадар узайтирилди”¸ дейилади вазирлик 11 февраль куни тарқатган хабарда.
Мавзуни ўрганиш жараëнида Озодлик биргина Қирғизистон ОТМларида 17 мингдан ошиқ ўзбекистонлик талаба борлиги ва уларнинг биринчи семестр тугаши билан ўқишини кўчиришига рухсат берилиши қирғиз университетлари учун жиддий муаммо туғдирганини аниқлади.