11 февраль куни Ўзбекистон президентининг “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.
2020.strategy.uz сайтида эълон қилинган лойиҳа¸ берилган изоҳга кўра¸ уни янада такомиллаштириш ҳамда фуқароларнинг хоҳиш-истакларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқиш учун муҳокамага қўйилган.
320 та таклиф ва ташаббус киритилган бу лойиҳада аксар ўзбекистонликларни қизиқтириб келаëтган Тошкент прописка тизимини ислоҳ қилиш топшириғи ҳам бор.
Президент Фармони лойиҳасида 2020 йилнинг 1 апрелига қадар «Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулкка эга бўлишда доимий прописка мавжудлиги ҳақидаги талабни бекор қилиш" топширилган.
Фармон лойиҳасига кўра¸ Олий Мажлис палаталари¸ Вазирлар Маҳкамаси¸ ИИВ¸ТИВ¸ Иқтисодиëт ва саноат вазирлиги¸ Адлия вазирлиги каби давлат тизимлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ана шу талабни бекор қилишга асос яратувчи ўзгартишлар киритиши лозим.
Фармон лойиҳасида шунингдек¸ “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини янги таҳрирда қабул қилиш ҳам белгиланган.
Қонунга киритиладиган ўзгартишларда «1995 йилгача Ўзбекистонга келган ва шундан буён истиқомат қилаётган шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини автоматик тарзда бериш тартиби назарда тутилади».
Президент Шавкат Мирзиëев 20 январь куни Олий Мажлисда қилган йиллик Мурожаатида ҳар иккала таклифни ўртага ташлаган эди.