“Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқароларининг ўқишини республика олий таълим муассасаларига кўчириш учун аризалар қабул қилишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилингани муносабати билан Ўзбекистоннинг мазкур мамлакатлардаги дипломатик ва консуллик муассасалари масъул ходимлари телефон рақамларини маълум қиламиз”¸ дейилади Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида эълон қилинган хабарда.
6 февраль куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири қўшни давлатларда ўқиëтган минглаб ўзбекистонлик талабанинг ўз ўқишини имтиҳонсиз Ўзбекистон ОТМга кўчириш учун аввалига бир ҳафта муҳлат берди.
Аммо бошланиб кетган саросима ва мауммолар фонида 11 февраль куни бу муҳлат 15 мартгача узайтирилди.
Хусусан¸ Қирғизистон университетлари мамлакат қонунчилигига кўра¸ 1-курсни тугатмаган талабаларга ўқишни кўчириш учун талаб қилинадиган академик маълумотнома берилмаслигини таъкидламоқда.
Қирғиз ОТМ бундай боши берк кўчадан чиқиш учун вазиятга Ўзбекистон ТИВ аралашувини сўради.
Ўқув йили ўртасида қўшни давлатлардаги бир неча ўн мингни ташкил этувчи талабаларни фавқулодда қайтариш ҳаракати ортидаги сабабга ҳозирча бирор идора изоҳ берганича йўқ.