Путиннинг кенжа қизи сунъий интеллект бўйича Россия илмий лойиҳаларига бошчилик қилади

Путиннинг иккинчи қизи экани айтиладиган Катерина Тихонова россиялик олигарх Кирил Шамаловнинг хотини.

Россия президенти Владимир Путиннинг кенжа қизи Катерина Тихонова Ломоносов номидаги Москва давлат университети (МДУ) ҳузуридаги Сунъий интеллект ва интеллектуал тизимлар бўйича истиқболли тадқиқотлар институтига раҳбарлик қилади.

Бу ҳақда Россия матбуоти МДУ ректори Виктор Садовничийнинг 20 январь кунги илмий кенгашда айтган гапига таяниб хабар қилди.

Катерина Владимировна Тихонова ҳозиргача «Миллий интеллектуал тараққиëт» жамғармаси бош директори лавозимида ишлаган.

2014 йили Reuters ва Bloomberg агентликлари ўтказилган журналистик суриштирув натижасида Катерина Тихонованинг Путиннинг кенжа қизи экани аниқланганини хабар қилган эди.

Ҳозирга қадар на Путин, на Тихонова бу хабарларни инкор қилган эмас.