Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус хавфини "энг юқори" даражага кўтарди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус эпидемияси хавфини "энг юқори" даражага кўтарди.

29 феврал ҳолатига кўра вирус 50дан ортиқ давлатда тарқаган. Дунё бўйича 85 мингдан ортиқ минг ҳолат аниқланган.

Уларнинг катта қисми Хитойга тўғри келади.Касалликдан ўлганлар сони 3 мингга яқинлашган.

Жаҳон соғлиқ ташкилотига кўра, коронавирус Хитойнинг ўзидагидан кўра, бошқа мамлакатларда тез тарқамоқда.

Саудия Арабистони эҳтиёт чоралари доирасида зиёратчиларнинг Макка шаҳрига киришини вақтинча тақиқлаган.

Европада эса Австрия, Хорватия, Греция, Норвегия, Швейцария ва Шимолий Македонияда вирус тарқалиш ҳолатлари аниқланган.

Кўпчилик ҳолларда вирусни юқтирганлар Италияда бўлиб қайтганлардир.