Коронавирус: 63 мамлакатда қайд этилди, камида 2900 одам ўлди

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти 1март кунига келиб, дунёда коронавирусдан ўлганлар сони камида 2 минг 900 кишига етгани, вирусни юқтирганлар сони эса 86 минг кишидан ошганини маълум қилди.

Вирусга чалинган беморлар аниқланган давлатлар сони 63тага кетди.

Жумладан, 1 март кунига келиб Чехия республикасида ҳам вирусга чалинган 3 бемор аниқланди. Беморларнинг ҳаммаси Италиядан келган шахслардир.

Италияда 1 март кунига келиб, касалланганлар сони 1 минг 100дан ошди, 29 бемор вирусдан ўлди.

Дунё бўйича аниқланган ҳолатларнинг асосий қисми Хитойга тўғри келади - 2 минг 870 киши ўлди, 79 мингдан ортиқ одам касалланди.

Хитойдан ташқарида вирусдан ўлганлар сони 100 нафардан ошди.