Ўзбекистонга коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида шу йил 1 мартидан Афғонистон, Эрон ва Италия билан ҳам авиақатновлар вақтинчалик тўхтатилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги маълумот тарқатди.
ТИВ ўзбекистонликларга мазкур уч мамлакатда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшилангунига қадар бу мамлакатларга боришдан тийилишни тавсия қилган.
Аввалроқ Озодлик "Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиаширкати коронавирус хавфи сабаб 1 мартдан Жанубий Кореяга парвозларни вақтинча тўхтатиши ҳақида, сўнгра эса шу кундан Токио ва Римга бўлган йўналишдаги авиақатновлар ҳам вақтинча тўхтатилгани ҳақида хабар қилганди.