Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 3 мартдаги Финляндияга хизмат сафари давомида бу мамлакат ташқи ишлар вазири Пекка Ҳаависто ҳамда президент Саули Ниинист билан коронавирус эпидемияси ҳамда Суриядаги вазият каби масалаларни муҳокама қилади.
Россия Ташқи ишлар вазирлигига кўра, Лавров ва Ҳаависто ўзаро ҳамкорлик масалалари ҳамда халқаро масалаларни муҳокама қилади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2 март куни тарқатган маълумотга кўра, Финляндияда 6, Россияда 2 киши вирусни юқтиргани расман тасдиқланди.
Ташкилот кейинги 24 соат ичида коронавирус эпидемия ўчоғи Хитойга солиштирганда бошқа давлатларда 9 маротаба тезроқ тарқаганини билдирди. Хусусан, вирус Жанубий Корея, Италия, Япония ва Эронда тез суратда тарқалмоқда.
Теҳрон расмийлари 1500 дан ошиқ эронлик вирусга чалинганини, 66 киши вирус туфайли вафот этганини билдирди.