Коронавирус таҳдиди боис Тожикистондаги масжидлар жума намозларини бекор қилмоқда

Душанбедаги масжидлардан бири намоз ўқилмоқда.

Тожикистон пойтахти Душанбедаги қатор масжидлар ўз қавмидан жума намозига келмасликни сўрамоқда.

Бундай сўров¸ коронавирус тарқаши олдини олиш мақсадида қилинмоқда.

Ҳозирча Тожикистонда бу вирус тарқаганига оид расмий хабар йўқ. Шунга қарамай¸ Тожикистон ислом маркази мусулмонларга жума намозига бормасликни тавсия қилмоқда ва масжидлар ана шу эҳтиëт чорасига мувофиқ¸ ўз қавмини жума намозига келмасликка чақирмоқда.

Яқин кунларда Душанбе ҳукуматининг бутун мамлакат бўйлаб жума намозларини вақтинча тақиқлаш ҳақида буйруқ бериши кутилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги¸ бундай тақиқни тиббиëт мутасаддилари тавсия қилганини билдирди.

Коронавирус тарқаш таҳдиди олдини олиш мақсадида Тожикистонда Наврўз байрами муносабати билан ўтказиладиган сайиллар ҳам бекор қилинди.

Хитойдан сўнг коронавирус энг кўп ўлимга сабаб бўлаëтган Эрон ислом жумҳуриятида ўтган ҳафтадан жума намозлари тақиқланди¸ Саудия Арабистони эса¸ Умра зиëратларини тўхтатди.