Коронавирус эпидемиясини тўхтатиш учун Италиядаги барча мактаб ва университетларнинг ëпилиши кутилмоқда

Италия Таълим вазири Лучиа Аззолина Рим ҳукумати коронавирус тарқашини тўхтатиш мақсадида мамлакатдаги барча мактаб ва университетларни ëпиш режасини кўриб чиқаëтганини билдирди.

Бундай режа¸ вазирга кўра¸ ҳукумат раҳбари даражасида кўриб чиқилмоқда ва қарорнинг 4 март куни қабул қилиниши кутилмоқда.

Европадаги энг катта коронавирус ўчоғига айланган Италияда 4 мартга келиб бу вирусни юқтирганлар сони 2500 дан ошди¸ ўлганлар эса 79 га етди.

Таълим вазири баëноти арафасида итальян матбуоти мактаб ва университетларнинг 15 мартга қадар ëпиш ҳақида қарор қилинганини билдирди.

Бундан 10 кун олдин Италия ҳукумати коронавирус кенг ëйилган шимолий минтақалардаги мактаб ва олийгоҳларни ëпишни буюрган эди.