Хитой ва коронавирус тарқалаётган бошқа давлатлардан импорт товарлари кириб келишининг секинлашиши, транспорт алоқаларининг камайиши ва инсон ресурслари ҳаракатининг чекланиши Ўзбекистонда ички нархларга маълум бир даражада таъсир қилиши мумкин.
Бу ҳақда Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов 5 март куни Тошкентда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилган.
Лекин, МБ раисининг таъкидлашича, бу таъсирлар бир марталик қисқа муддатли аҳамият касб этади.
Нурмуродовга кўра, ички ишлаб чиқариш ва тадбиркорларнинг жорий вазиятга мослашиши, товар ва хизматлар импорти географиясининг ўзгариши, ички бозорда рақобатни кучайиши ҳисобига ушбу омилнинг нархлар даражасига таъсири минималлашиб боради.