Хитойдан почта жўнатмаларини етказиб бериш кечикишлари асосан ушбу давлат билан ҳаво транспорти парвозларининг вақтинча тўхтатилиши билан боғлиқ
Бу ҳақда "Ўзбекистон почтаси" маъмурияти баёнот берди.
Компания хабарида қайд этилишича, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, коронавирус нарсалар устида, жумладан посилка, бандеролларда узоқ вақт сақланмайди.Шунга қарамай, Ўзбекистон почтаси Хитойдан почта жўнатмаларини қабул қилиш, санитария-эпидемиологик жиҳатдан уларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича барча зарур чораларни кўрмоқда.
3 мартда AliExpress Интернет савдо компанияси ҳам ўз харидорларини буюртмаларни олиш муддатлари кечикиши мумкинлигидан огоҳлантирган эди.