9 март куни президент Шавкат Мирзиëевнинг “Ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори расмий матбуотда элон қилинди.
6 март куни имзоланган қарорга мувофиқ¸ 2020 йил ҳосилидан бошлаб давлат буюртмаси асосида бошоқли дон етиштириш амалиёти босқичма-босқич бекор қилинади; 2021 йил ҳосилидан бошлаб эса¸ давлат томонидан ғаллага харид нархини белгилаш амалиётидан тўлиқ воз кечилади; давлат хариди тўлиқ бекор қилинади ҳамда фермерлар ва бошқа корхоналарнинг ўз маҳсулотини эркин нархларда сотишига рухсат берилади.
Қишлоқ хўжалигининг бу соҳасига ҳам бозор тамойилларини киритишни мақсад қилгани айтилган қарорда уруғчилик хўжаликлари ва донни қайта ишловчи корхоналарга кредит ажратиш муддат ва миқдори ҳам белгилаб берилган.
Президент Мирзиëев 6 март куни имзолаган яна бир қарор "Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" деб номланади. Бу қарорда пахтага нисбатан давлат буюртмасининг босқичма-босқич бекор қилиниши топширилган.