Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси фармойиши билан бутун Ўзбекистон бўйлаб 14-15 март кунлари “Обод юрт” деб номланган умумхалқ ҳашари ўтказилади.
Бу ҳақдаги расмий хабарда ëзилишича¸ умумхалқ ҳашари «Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида» ўтказилади.
«Ҳашар муносабати билан вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларда меҳнат қилаётган ходимларнинг ихтиёрий маблағлари Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг банкдаги ҳисобварақларига ўз ташаббусларига кўра ўтказилиши тавсия этилди»¸ дейилади Адлия вазирлиги хабарида.
Дунë бўйлаб коронавирус тарқаб бораëтган айни кунларда аксар ҳукуматлар оммавий тадбирларни бекор қилмоқда.
Хусусан¸ эпидемия тарқаши олдини олиш мақсадида Тожикистон ва Қирғизистонда бу йилги Наврўз байрам тадбирлари бекор қилинди.
Айни пайтда¸ Ўзбекистон ҳукумати мажбурий меҳнатга қарши курашга оид халқаро мажбуриятларни бажараëтгани ҳақидаги ҳисоботларга қарамай¸ мамлакатда аҳоли¸ хусусан¸ бюджет ташкилотлари ходимларини «ҳашар» атамаси билан ҳақ тўланмайдиган меҳнат ëки ўз ойлигидан пул тўлашга мажбурлаш ҳолатлари сақланиб қолмоқда.