Мирзиëев Хоразмда халқаро лазги фестивали ташкил қилиш ташаббуси билан чиқди

Лазги Тошкент сўрови билан 2019 йили ЮНЕСКО томонидан инсоният номоддий бойликлари рўйхатига киритилди.

13 март куни Урганч шаҳрида ўтказилган фаоллар йиғинида президент Шавкат Мирзиëев Хоразмда лазги бўйича халқаро фестиваль ўтказишни таклиф этди.

Бу ҳақда хабар берган президент матбуот хизматига кўра¸ Мирзиëев ташаббусини хоразмликлар “мамнуният билан қўллаб-қувватлаган”.

Ҳозирча лазги фестивалининг қачон ўтказилиши ҳақида маълумот берилмади.

2019 йил декабрида лазги рақси ЮНЕСКО номоддий мероси рўйхатига киритилган эди.

Ҳокимиятга келганидан сўнг Шавкат Мирзиëев Ўзбекистонда бир қатор мусиқий фестивалларга асос солди.

Улар орасида Сурхондарëда бахшилар халқаро фестивали¸ Қўқонда ҳунармандлар халқаро фестивали¸ Самарқандда мақомчилар халқаро фестивали бор.

Расмий хабарда ëзилишича¸ Урганчдаги йиғилишда Мирзиëев шунингдек Хоразм сайёҳлик салоҳиятини кенгайтириш мақсадида Шовот каналининг икки ёнида кичик туризм зонаси, Хивада “Хоразм хонлари шаҳарчаси”ни ташкил этиш ва қовунчиликда “Хоразм нави” брендини яратиб бўйича ҳам топшириқлар берган.