Маҳкумларга пенсия тайинлаш ва тўлаш тартиби ўзгарди

Зангиотадаги 21-сонли аëллар колонияси.

Вазирлар Маҳкамасининг 12 март кунги қарори билан Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Huquqiy axborot канали 13 март куни хабар қилди.

Низомга киритилган янги қоидаларга мувофиқ¸ бундан сўнг “ манзил-колонияларда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга пенсия тайинлаш (қайта ҳисоблаш, тиклаш, пенсиянинг бир туридан бошқа турига ўтказиш) тўғрисидаги ариза бевосита манзил-колония жойлашган ердаги Пенсия жамғармаси бўлимига берилади”.

Бу ариза қабул қилинганидан сўнг¸ ўзгартишларга кўра¸ маҳкумларнинг пенсияси уларнинг шахсий ҳисобварақларига туширилади.

Ўзбекистонда 2020 йилнинг 1 апрелига қадар янги пенсия тизими концепцияси ишлаб чиқилмоқда.

Расмийларга кўра¸ янги концепцияда хориж давлатларининг бу соҳадаги илғор тажрибалари ҳисобга олинади.