Жаҳон банки Директорлар кенгашининг 12 март кунги йиғилишида Ўзбекистонда сув таъминоти тизимини ривожлантириш лойиҳаларини молиялаштириш учун 239 миллионлик кредит ажратиш режасини маъқуллади.
Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра¸ бу маблағни банк қошидаги Халқаро тараққиёт ассоциацияси ажратади.
Ваколатхона раҳбари Ҳидеки Морининг таъкидлашича¸ совет давридан қолган сув таъминоти ва канализация инфраструктураси эскирган ва капитал таъмирга муҳтож.
Жаҳон банки берадиган катта қарз Қорақалпоғистон¸ Сирдарë ва Самарқандда яшаëтган ярим миллиондан ошиқ аҳолининг ичимлик суви таъминотини яхшилашга сарфланиши лозим.
Жаҳон банки кредити асосида амалга ошириладиган лойиҳаларнинг Ўзбекистондаги энергия ва сув йўқотишларини камайтиришга хизмат қилиши айтилмоқда.
21 январь куни Олий Мажлисда қилган чиқишида президент Мирзиëев Тошкент ҳукуматини аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашни уддалай олмаëтганлик учун танқид қилган эди.