Эронда COVID-19 — янги коронавирус туфайли вафот этганлар сони 600 дан ошар экан, мамлакат расмийлари тез орада мамлакат соғлиқни сақлаш муассасалари етиша олмай қолиши ҳақида огоҳлантирди.
15 март куни мамлакатда коронавирусга қарши курашишга етакчилик қилаётган Али Ризо Залий:
- Агар ушбу тенденция давом этадиган бўлса, етиша олмай қоламиз, - деди.
Хабарларга кўра, Эрон бўйлаб 110 минг койка бор. Мамлакат расмийларига бугунга қадар 13 мингга яқин одам янги коронавирусни юқтирганини маълум қилган.
15 март куни вирусга чалинган 113 нафар бемор ҳалок бўлди. Бу билан Эронда вирусдан ўлганлар сони 724 га етди.
Танқидчилар Эрон ҳукумати ёйинлаган маълумотларни шубҳа остига олиб, аслида вирусга чалинганлар сони анча юқори эканлигини тахмин қилмоқда.
Залий ҳалок бўлганларнинг аксари бошқа хасталиклардан азият чекмаганини айтди. Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса ҳалок бўлганларнинг 55 фоизи 60 дан ўтганини, аммо 15 фоизи 40 ёшга тўлмаганини билдирди.
Эрон расмийлари коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли мактаб ва университетларни ёпиб, диний, маданий ва спорт тадбирларини кейинга қолдирди.
Шунингдек, мамлакат касалликка қарши курашни молиялаштириш учун Халқаро валюта жамғармасидан 5 миллиард доллар қарз сўради.