Ўзбекистон ҳукумати Наврўз байрамига оид барча оммавий тадбирларни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилган. Бу ҳақда 15 март куни Тошкентда журналистлар учун ўтказилган брифингда бош вазир Абдулла Арипов маълум қилган.
Брифингда айтилишича, байрам кунлари сайиллардан ташқари улоқ-кўпкари, кураш ва бошқа одам кўп тўпланадиган тадбирлар вақтинча ўтказилмай турилади.
Озодлик аввал хабар қилганидек, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 4 нафарга етган.