Ўзбекистонда коронавирусга қарши кўрилаётган чоралар доирасида Хитойдан иккита чартер рейс орқали малакали шифокорларни олиб келишга тайёргарлик кўрилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар қилади.
Коронавирусга қарши курашда хитойликлар эришган муваффақиятлар Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов томонидан ҳам эътироф этилган.
“Бугунги кунда фақат Хитой коронавирусни ўсишини тўхтата олди. Ўлимларни ҳам ортга қайтара олди, ижобий ўзгартиришга эришди, вазиятни қўлга олди. Ниманинг ҳисобига? Тартиб-интизомнинг ҳисобига. Халқнинг тўғри тушунгани ҳисобига. Хитойда ҳам бошида анча қийинчилик бўлди. Ҳаттоки улар карантин талабларига риоя этмаганларга жиноий жавобгарлик жорий этиб, махсус қамоқхоналаргача олиб боришди”, деган вазир А.Шодмонов ўзбекистонликларни расмийлар талабларига риоя этишга чақирди.